Владимир Норов номзоди Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Имамович Норов номзодини маъқуллашди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев маълум қилди.

Маълумот учун, Владимир Норов апрель ойи охиридан бери Ташқи ишлар вазири вазифасини бажаувчи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган. Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик даражасига эга.

Норовга Ташқи ишлар вазири вазифаси бажариш юклатилишидан олдин у идорадан вазир ўринбосари сифатида фаолият юритаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг