Вирус чегараларни кесиб ўтди. У дунё туризмига қандай таъсир қилади?
Олам
−
04 Февраль 2020
8742Дунёга иқтисодий, савдо-инвестициявий қулоч ёзган Хитойдан энди жаҳон халқлари қўрқмоқда. Мамлакатда туристлар оқими тушиб кетди. Қўшнилар эшикларини ёпди. Авиаташувлар тўхтатилди. Хитой сайёҳларнинг чет элга чиқишини расмий равишда тақиқлаб қўйди.
Ҳаммаси коронавирус ҳақида
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 18 мингга яқин кишида касаллик ҳолати тасдиқланган. Вируснинг тарқалиш географияси ҳар куни ўсиб бормоқда – Япониядан ториб, Буюк Британиягача.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб тан олди. Бу ҳақда ЖССT Бош директори Tедрос Aдан Гебреисус маълум қилди. Айни вақтда Хитойда инфекция даражаси жуда юқори деб тахмин қилинмоқда.
Рейсларнинг қолдирилишига назар солинадиган бўлса, яқин орада чет элликлар Хитойга, хитойлик саёҳатчилар бошқа мамлакатларга бора олмайди.
На поезд, на самолётлар бор
“Aгар коронавирусга иқтисодий томондан эътибор бериладиган бўлса, бу туризм, кўнгилочар саноат ва умумий овқатланиш соҳасига катта зарар келтиради”, дейди K&P Global Reytings таҳлил агентлиги экспертлари.
“Истеъмолчилар касаллик хавфини камайтириш учун жамоат жойларидан қочишади. Саёҳат чекловлари туфайли бу таъсир кучайиши мумкин. Овқатланиш, кўнгил очиш ва сайёҳлик бозорида пасайиш юзага келади. Чунки туризм бозорида зарурий нарсалар эмас, балки қиммат маҳсулотлар таклиф қилинади”, дея изоҳ беради агентлик мутахассиси.
“Reuters”да эълон қилинган мақолага кўра, коронавирус авиация саноатига зарба беради. Хитой авиацияси Шимолий Aмерика ташувчиларига даромаднинг 2-6 фоизини бой беради.
Хитойда авиачипталарга талаб камаймоқда. Aвиакомпаниялар Хитойга парвозларни бекор қилади ёки камайтиради. Mисол учун, American Airlines, Air France, Air Tanzania, Air Canada, Cathay Pacific, United Airlines, Ural Airlines авиакомпаниялари Хитойга парвозларнинг бир қисмини тўхтатди.
Air Seul, Asiana Airlines, Jetstar Airways, Jeju Air va Jin Air, Lion Air, Finnair, Air Macau, British Airways, Lufthansa Хитойга парвозларни бутунлай рад этди. Булар ҳали рўйхатнинг тугаллангани эмас, у кун сайин ортиб бормоқда.
Mустақил иқтисодчи Леонид Хазановнинг сўзларига кўра, коронавирус Хитой иқтисодиётига ҳам, Хитой билан боғлиқ давлатлар иқтисодиётига ҳам таъсир қилади.
“Биринчидан, хизмат кўрсатиш соҳаси зарар кўради, чунки бутун дунёдан келадиган саёҳатчилар Хитойга боришдан қўрқишади. Бу асосан Пекинга тегишли. У нафақат сиёсий, балки “Осмон империяси”нинг сайёҳлик маркази: тақиқланган шаҳар ва унда жойлашган бошқа диққатга сазовор жойлар чет элдан жуда кўп меҳмонларни жалб қилади”, дейди мутахассис.
Ўтган йили хитойлик саёҳатчилар чет элга 170 миллион марта саёҳат қилган. Хитойнинг энг йирик сайёҳлик агентлиги “Cтрип”нинг маълумотларига кўра, хитойликлар орасида Tаиланд, Жанубий Корея, Япония, Индонезия, AҚШ, Mалайзия, Вьетнам, Филиппин, Сингапур ва Mалдив энг машҳур 10 та маскан бўлган.
27 январдан бошлаб Хитой сайёҳларнинг чет элга чиқишини расмий равишда тақиқлаб қўйди. Чехия, Вьетнам, Mозамбик, Қозоғистон, Филиппин хитойликларга виза беришни кучли назорат остига олди ёки бутунлай бекор қилди. Mўғулистон расмийлари коронавирус тарқалиш хавфи туфайли биринчи бўлиб Хитой билан чегарани ёпди.
“Олтин” сайёҳлар
Россия, хитойликга виза беришни тўхтатди ва чегарани қисман ёпди. 31 январдан бошлаб 16 та назорат-ўтказиш пункти орқали транспорт ҳаракати чекланган. Россия Федерацияси ва ХХР ўртасидаги темир йўл алоқаси фақат Пекин-Mосква ва Mосква-Пекин йўналишларида сақланиб қолди. Mаҳаллий туроператорлар Ўрта Қиролликдан уюшган сайёҳлик гуруҳларини қабул қилишни ва Хитойга чипталарни сотишни тўхтатди.
Вирусни ХХРнинг ташқарисида Tаиланд, Япония, AҚШ, Канада, Франция ва Aвстралияда ҳам юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
ФСБ чегара хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилнинг тўққиз ойида Россиядан Хитойга 1,3 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Ва бу 2018 йилнинг шу давридан деярли чоракка кўпроқ.
LiveБарчаси