Вилоят ҳокимларига ҳар ой маданий тадбир ўтказиш буюрилди
Жамият
−
11 Октябрь 2023 5708 1 дақиқа
Ўзбекистондаги вилоятлар ҳокимларига Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиш шарти қўйилди. Бу ҳақда бугун, 11 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланган. Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилган.
Шунингдек, республикадаги туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолини ўзига жалб қила олаётгани қайд этилган.
Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилган.
Live
Барчаси