Вилоят ҳокимлари ва элчиларга 7 млн хорижий сайёҳларни жалб қилиш вазифаси юклатилди
Жамият
−
29 Март 2023
3358Вилоят ҳокимлари ва элчилар жорий йилда 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги белгиланди. Бу ҳақда бугун, 29 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида республикада туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олий таълим муассасалари вакиллари билан бир неча бор учрашилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилган.
Ўрганишларда туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмаслиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу видеоселектор йиғилишида йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўплиги ҳамда музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмагани, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмагани айтиб ўтилган.
Давлат раҳбари соҳа мутасаддилари шу ва бошқа камчиликлар билан тизимли ишламаётганини танқид қилиб, кескин ўзгариш қилиниши зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.
LiveБарчаси