“Википедия” жаримага тортилди
Технология
−
28 Февраль 2023
7380Москвада Wikimedia фонди “Википедия” онлайн энциклопедиясидан Украинадаги урушда Россия қуролли кучларининг ҳаракатлари ҳақидаги мақолаларни олиб ташламагани учун 2 миллион рубль миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Москва суди бугун, 28 февраль куни онлайн энциклопедияни Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 13-моддаси 2-қисми бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликда айбдор деб топган.
Манбага кўра, Wikimedia фонди 74-гвардия мотоўқотар бригадаси, 138-алоҳида мотоўқотар бригадаси, 92-ракета бригадаси, шунингдек, Россия Қуролли Кучларининг Харьков, Лисичанск ва Мариуполдаги ҳарбий ҳаракатлари тўғрисидаги “Википедия”га жойлаштирилган мақолаларни ўчириб ташламагани учун жаримага тортилган.
Маълумот учун, мазкур жарима “Википедия”га ушбу модда бўйича қўлланилган тўртинчи жаримадир. Аввалроқ “Википедия” россиялик ҳарбийларнинг Украинадаги ҳаракатлари ҳақидаги “фейк”лари учун 3 миллион рубль, Украинадаги уруш ҳақидаги мақолаларни олиб ташлашни рад этгани учун 2 миллион рубль, порох қандай ишлаб чиқарилгани ҳақидаги маълумотларни жойлаштиргани учун 2 миллион рубль миқдорида жаримага тортилган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси