“Кўрпага қараб оёқ узатиш деб юрмаслик керак” – Ишметов Шодмонов билан телефон суҳбатини эслади
Жамият
−
23 Апрель 2020
829815 март куни Ўзбекистонда биринчи коронавирусга чалинган фуқаро аниқланганда Молия вазири Тимур Ишметов Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга қўнғироқ қилган ва барча керакли чоралар қўлланилишини айтган. Бу ҳақда Тимур Ишметов Халқаро персс-клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб берди.
“Жисмоний шахсларнинг даромадини тўхтатиш ва бунинг натижасида аҳоли қўлида қолиб, бюджетга тушмаган маблағ 541 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. ҚҚС тўлаб ишлаётган тадбиркорларга ҳар ойда эмас, ҳар кварталда тўлаб ишлашга имконият берилди. Натижада, бюджетда тушмай уларнинг айланмасида қолган маблағ 450 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳам иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда.
Коронавирус чиққан куни Бош вазир иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда қаерга нимани ишлатиш режа қилинганда, Алишер Қаюмовичга қўнғироқ қилиб айтдимки, “сизларнинг соҳага фалонча пул ажратиш кўзда тутиляпти. Бу дегани “кўрпага қараб оёқ узатиш керак” деб, индамай юрманг. Бирламчи бизнинг вазифа аҳоли соғлиғини таъминлаш учун пул ажратишдир. Яна пул керак бўлса, бошқа сорҳаларни қисқартирамиз. Керак бўлса, қўшимча пул жалб қиламиз. Лекин, биринчи навбатда, касалликнинг олдини олиш ва ижтимоий ҳимоя туради”, деб айтдим. Буни Алишер Қаюмовичнинг ўзи ҳам тасдиқлайди”, дейди Молия вазири.
LiveБарчаси