Видео: Ўрта Чирчиқда бола ўғриси қўлга олинди
Жамият
−
07 Июнь 2019 18526 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бўлган воқеа видеоси тарқалди. Унда номаълум эркак болаларни ўғирлашда айбланиб, одамлар томонидан “самосуд” қилинишига бир баҳя қолгани тасвирланган. Жанжалли вазиятга ИИВ ходимлари аралашиб, можаронинг олдини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотда қайд этилишича, воқеа 5 июнь куни Ўрта Чирчиқ тумани “Тошлоқ” МФЙда содир бўлган.
“Тошлоқ” МФЙнинг Наврўз кўчасида яшовчи А.А. Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат килган. Фуқаро мурожаатида 5 июнь куни соат 14:00 да Ўрта Чирчиқ тумани “Тошлоқ” МФЙ, Наврўз кўчасида фарзанди 2011 йил 15 майда туғилган Т.Ш.га номаълум шахс 1000 (минг) сўм пул бериб, унга “сенга ҳайитлик, юр уйимга олиб бораман”, деб айтиб, алдаб олиб кетмоқчи бўлган вақтида кизча каршилик килганини айтган. Таъкидланишича, қизчанинг қаршилик қилаётганини шу маҳаллада яшовчи П.К. кўриб қолган ва қўшнилар билан бирга ушбу номаълум шахсни ушлаб олишган. Ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБга хабар қилинган ва фуқаро ушбу холат юзасидан конуний қарор қабул қилишликни сўраган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси