Видео: Сурхондарёда МИБ ходими калтакланди
Жамият
−
05 Июль 2019
9942Ижтимоий тармоқларда эркаклар Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимини калтаклагани тасвирланган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа Сурхондарё вилоятида бўлганлигини айтяпти. Видеода МИБ ходими ерда ётгани ва икки эркак уни ураётганини, шунингдек, яна икки эркак уларни ажратаётганини кўриш мумкин. Аммо эркаклардан бири барибир МИБ ходимининг боши аралаш танасига тепган.
МИБ ходими атрофдагиларнинг ажратиши ёрдамида уйдан кўчага чиқиб олган.
“Нега сен уйга кириб, шовқин кўтаряпсанми? Нега “свет”ни ўчиряпсан? Қарзимиз борлигини айт, лекин “свет”ни ўчирма. Бу ерда одамлар яшайди. Мен ҳам шу соҳада ишлаганман”, деган уй эгаси МИБ ходимига.
Воқеа айнан қаерда ва қачон бўлгани ҳозирча номаълум.
LiveБарчаси