Қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди
Жамият
−
12 Март 2020
7018Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Миллий гвардия томонидан амалга оширилади.
Бу бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
Лицензиялар амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун БҲМнинг 4 баравари (892 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия берилганлиги учун БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
LiveБарчаси