Самарқанд кўчаларини яланғоч айланган эркаклар жазоланди

Жамият

image
“Ўзбекистонлик Ван Дамм” ҳақиқатан узр сўрайдиган бўлди north_east

“Ўзбекистонлик Ван Дамм” ҳақиқатан узр сўрайдиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида икки эркак кўчада яланғоч юргани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат жамоатчилик орасида муҳокама ва норозиликка сабаб бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат бўйича маълумот бериб, Самарқанд шаҳрининг Туркистон ҳамда Амир Темур кўчалари кесишмасида яланғоч юрган эркаклар шахсини маълум қилди. Улар Жомбой туманида яшовчи 44 ёшли Ж.Н ва 28 ёшли А.Т. бўлган.

Воқеа қаҳрамонларини уларнинг шериги, Жомбой туманида яшовчи фуқаро 41 ёшли Х.Д автомобилда кузатиб борган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг бугун, 2 март кунидаги қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун, фуқаро Ж.Н.га 15 сутка, фуқаро Ў.Т.га 15 сутка, фуқаро Х.Д.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд безорилик

Баҳолаганлар

664

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг