Ваннадаги қайноқ сув ўсмир қизнинг ўлимига сабаб бўлди
Олам
−
01 Октябрь 2019
7223Россиянинг Сахалин ўлкаси шимолидаги ақли заиф болалар мактаб-интернати ўқувчиси қайноқ сувга ювиниши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
"Суд-тиббий экспертиза куйиш 15 ёшли қиз ўлимининг дастлабки сабаби деб атади, бу иккинчи даражали терининг термик куйиши натижасида содир бўлган бўлган", дейди эксперт.
Тимовский туманидаги болалар уйининг ҳамшираси қизни ювинтиришга қарор қилади ва уни ваннага ётқизади. Илиқ сувни ёққач, таглик олиб келгани кетади. Ҳамшира қайтиб келганида, ваннадан қайноқ сув чиқаётган ва қиз куйган эди. У зудлик билан тез ёрдам чақирди ва шифокорлар ўспиринни касалхонага олиб кетди.
Аммо унга ёрдам бера олишмади.У вафот этганди. Ҳамширага нисбатан касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармагани туфайли бепарволик туфайли ўлимга олиб келгани учун жиноий иш қўзғатилган. Боланинг тиббий муассасада вафот этганини ҳисобга олсак, кичик тиббий ёрдам кўрсатган шифокорларнинг ҳаракатлари ҳам баҳоланади.
Терговчилар барча зарур тиббий ҳужжатларни олиб қўйган ва воқеанинг сабабларини аниқлаяпти.
LiveБарчаси