Сариосиёдаги оммавий жанжал сабаби маълум бўлди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги юз берган жанжал акс этган видеолавҳа тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Унда билдирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 21 июнь куни соат 17:30 да Сариосиё тумани “Лутфикор” маҳалласида юз берган. Маҳалладан ўтувчи Сариосиё-Узун йўналишидаги автомобиль йўлида 31 ёшли М.Я. ўзининг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда 21 ёшли Р.М.нинг бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина билан ўзаро бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида ўзаро тортишиб қолишган. Ушбу ҳудудга яқин бўлган М.Я.нинг амакиси 55 ёшли О.Я.нинг яшаш уйи ёнига тўхтаб, автомашинадан Р.М. ва унинг укаси 18 ёшли У.М. тушиб, фуқаро М.Я. ва унинг амакиси О.Я. билан ўзаро тортишиб жанжаллашиб бир-бирларига қасддан тан жароҳати етказишган.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 да фуқаро Р.М. укаси У.М., отаси 41 ёшли О.Х. ва амакиси 32 ёшли Х.О. фуқаро О.Я.нинг яшаш уйига бориб, О.Я.нинг қариндоши бўлган 31 ёшли О.Н.нинг танасининг дуч келган жойларига қасддан уриб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, соат 20:20 да М.Я. ва унинг жанжалдан хабар топган 5 нафар қариндошлари биргаликда О.Х.га тегишли бўлган кичик корхонаси биноси олдига бориб, О.Х. ва унинг ўғиллари Р.М., У.М.ни қўл ва оёқлари билан баданларининг турли соҳаларига қасддан уриб тан жароҳатлари етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Сариосиё

Баҳолаганлар

522

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг