ОАВ: Покистондаги кўчки қурбонлари сони 90 кишидан ошиб кетди
Жамият
−
15 Январь 2020
3495Покистонда кучли ёмғир, қор ва кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 93 кишидан ошди. 53 нафар одам эса жабрланган. Бу ҳақда Dawn газетаси хабар бермоқда.
Аввалроқ кўчкилар оқибатида Озод Кашмир ҳудудида 57 киши вафот этгани ва 42 киши жабрлангани ҳақида маълум қилинган эди.
Нашр томонидан тақдим этилган хабарга кўра, қурбон бўлганларнинг энг кўп қисми Озод Кашмир ҳудудига тўғри келади. Бу ерда ноқулай об-ҳаво туфайли 66 киши қурбон бўлган. Ундан кейинги ўринда Белужистон провинцияси бормоқда – 20 киши. Панжобда эса етти киши ҳалок бўлган.
Расмий шахслардан бирининг маълум қилишича, рақамлар миқдори ошиши мумкин, чунки кучли қор ёғиши натижасида айрим ҳудудлар билан алоқа батамом узилиб қолган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси