Видео: Аргентинада оломон Президент ўтирган автомобилга ҳужум қилди
Олам
−
13 Март 2021
7305Аргентина Президенти Алберто Фернандеснинг Чубут вилоятига сафари чоғида намойишчилар мамлакат раҳбари ўтирган автомобилга ҳужум қилди. Бу ҳақда бугун, 13 март куни маҳаллий “Todo Noticias” телеканали хабар берди.
Эфирга узатилган кадрларда намойишчилар Фернандес ўтирган микроавтобусни ўраб олганини кўриш мумкин. Улар автомобилга бақирганча ҳужум қилиб, тош отиб, ойналаридан бирини синдирган.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Маълум бўлишича, намойишчилар Чубут губернатори Мариано Арсиони томонидан амалга оширилаётган йирик кон лойиҳасига шу тарзда норозилик билдирган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023