Венгрияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Олам

image

Венгрияда парламент сайловлари ўтказилмоқда. Мамлакат парламенти 199 нафар депутатдан иборат: уларнинг 106 нафари бир мандатли сайлов округларидан, 93 нафари эса умуммиллий рўйхат бўйича сайланади.

Сайловда иштирок этиш даражаси бўйича минимал чегара белгиланмаган. Мамлакат ичида ва хорижда 8,12 миллиондан ортиқ Венгрия фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга. 500 мингга яқин сайловчи почта орқали ёки хориждаги дипломатик ваколатхоналарда овоз бериши мумкин.

Ҳар бир сайловчига иккита бюллетень берилади: биринчиси – ўз округидаги номзод учун, иккинчиси – партиявий рўйхат учун. Овоз бериш якунларига кўра, Бош вазир Виктор Орбаннинг “Фидес” партияси (кичик коалицион ҳамкори –“Христиан-демократик халқ партияси” билан бирга) ҳокимиятни сақлаб қоладими ёки мухолифатдаги “Тиса” партияси ҳокимият тепасига келадими, маълум бўлади.

Сайловларда, шунингдек, ўта ўнгчи “Бизнинг Ватанимиз” партияси, чапчи “Демократик коалиция” ва ҳажвий “Икки думли ит партияси” ҳам иштирок этмоқда.

Парламентга кириш учун партиялар рўйхат бўйича 5 фоизлик тўсиқни енгиб ўтишлари керак. Икки партиядан иборат коалициялар учун бу чегара 10 фоизни, уч ва ундан ортиқ партиялар учун эса 15 фоизни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов парламент Венгрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг