Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари 6 100 нафардан ортди
Олам
−
08:31 453 1 дақиқа
Венесуэлада июнь ойида содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 125 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг юқори лавозимли вакили Хорхе Родригес маълум қилди.
Унинг Telegram орқали эълон қилган маълумотларига кўра, зилзилалардан жабрланган қарийб 61 минг нафар киши шифохоналарда тиббий ёрдам олган. Шунингдек, табиий офат натижасида ҳосил бўлган вайроналарнинг 16,5 фоизи тозаланган.
АҚШ Президенти Дональд Трамп қўллаб-қувватлаётган мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес ҳукуматнинг офатга жавоб чораларини ҳимоя қилган.
Бу ҳукумат ҳарбийлар ва бошқа расмийлар зилзила ҳудудларига кеч етиб боргани ҳамда вайроналар остида қолганларни қутқаришда етарли даражада ёрдам кўрсатмагани ҳақидаги танқидлар фонида янгради.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Венесуэлада содир бўлган вайронкор зилзила қурбонлари сони 5 минг 119 кишига етгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси