Венесуэлада мотам: ёғингарчиликлар сабаб 25 киши ҳалок бўлди
Олам
−
10 Октябрь 2022 3337 1 дақиқа
Венесуэлада юз берган кучли ёғингарчиликлар сабабли содир бўлган тошқин ва кўчкилар камида 25 кишини бу ҳаётдан олиб кетди. Яна 50 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақида CNN нашри хабар бермоқда.

Ёғингарчиликлар 8 октябрда бошланган бўлиб, 9 октябрь куни вайронкор тус олган. Сантос Мичелена муниципалитетида кучли ёғингарчиликдан кейин Лас Техериас дарёси бешта жойда ўз-ўзанидан тошган. Тошқин оқибатида, тоғли ҳудудларда сел ва кўчкилар содир бўлган. Олиб борилган қидирув ишларида 25 кишининг жасади топилган. Бедарак йўқолган фуқароларнинг сони эса 50 нафарга етган.

Кеча, 9 октябрь куни Венесуэла Президенти Николас Мадуро мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилиб, жабрланган оилаларга ҳамдардлик билдирди.
Венесуэла вице-президенти Делси Родригесга кўра, уйлари вайрон бўлган фуқаролар ва экинлари нобуд бўлган фермерларга ҳукумат молиявий кўмак беради.

Фуқаро муҳофазаси вазири ўринбосари Карлос Перес, табиий офат сабабли фалокат зонасига айланган Лас Техериас шаҳрида 1000 дан ортиқ полиция ходимлари қидирув-қутқарув ишларида иштирок этаётганини маълум қилган.

Live
Барчаси