Ғузорда Damas газовоз билан тўқнашди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 01:00 ларда Ғузор тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1249-км.да юз берган. Ҳайдовчи Ғузор туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Б.Н. Damas русумли автомобилида қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ж.Б. бошқариб кетаётган MAN русумли юк автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида, Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг