Венесуэла Президенти Илон Маскни жангга чорлади
Олам
−
01 Август
8941Венесуэла Президенти Николас Мадуро миллий телевидение орқали ўзига қарши сўзлаган америкалик миллиардер Илон Маскка жанг қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, ушбу воқеалар Президент Мадуро давлат раҳбарлигига қайта сайланишидан сўнг юз берган. Tesla асосчиси эса ўзининг Х ижтимоий тармоғида Мадурони бир неча бор танқид қилиб, уни катта сайловларда фирибгарликка қўл урганликда айблаб, унга нисбатан диктатор сўзини ишлатган.
“Диктатор Мадурога уят”, деб ёзган Маск.
Венесуэлада жорий йилнинг 28 июль куни бўлиб ўтган сайловда Мадуро ғолиб деб эълон қилинди, бироқ сайлов идоралари бу даъвони тасдиқлаш учун батафсил натижаларни ошкор эта олмади. Натижа кўпчилик томонидан сўроқ остида қолди, АҚШ ва Европа Иттифоқи Венесуэла ҳукуматидан овоз бериш ҳақидаги батафсил маълумотларни ошкор қилишни талаб қилмоқда.
Маск Президентнинг таклифини қабул қилган ва агар жангда ғалаба қозонса, уни Марсга бепул саёҳатга олиб кетишини айтган. Шу ўринда, тадбиркор Мадурога жангда мағлубиятга учрагудек бўлса, мамлакат раҳбарлигидан кетиш шартини қўйган.
“Агар мен ғалаба қозонсам, у Венесуэла диктатори лавозимидан кетади”, деб ёзган Маск.
LiveБарчаси