Венесуэла БМТга шикоят қилади
Олам
−
30 Июль 2019
3579Мамлакат AҚШнинг Венесуэла ҳаво ҳудудини бузгани сабабли БМТга шикоят қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Vesti.ru маълум қилди.
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Aрреаснинг такидлашича,Трамп маъмурияти Венесуэла ҳаво ҳудудини бузаётганини очиқ тан олди.
Бу жиноий тан олиш. Уларнинг ёмон ниятлари ҳақида шубҳа йўқ. Биз шикоят билан БМТга мурожаат қиламиз, дейди вазир.
Венесуэла расмийларининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар сўнгги икки ҳафта ичида мамлакатнинг ҳаво ҳудудини бир неча марта бузган.
Мудофаа вазирлиги ушбу воқеаларни ташқи томондан жиддий таҳдид деб ҳисоблаш мумкинлигини билдирди. Июль ойининг бошида Венесуэлада кенг миқёсда электр узилиши содир бўлган эди ва бу биринчиси эмас.
Узилишнинг сабаби электромагнит ҳужуми бўлиши мумкин, дейди расмийлар ҳамда жавобгарликни AҚШ зиммасига юклаган.
LiveБарчаси