Венада мажбурий эмлашга қарши норозилик намойишлари бошланди (видео)
Олам
−
11 Декабрь 2021
2284Австрия ҳукумати COVID-19 га қарши эмлашдан бош тортган 14 ёшдан катталарни жаримага тортишни ҳамда коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш режасини ишлаб чиқди. Унга кўра, вакцина олмаган 14 ёшдан катта шахслар ҳар уч ойда 3600 евро (4071 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Айни пайтда Австрия аҳолисининг қарийб 68 фоизи COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган бўлса-да, бу кўрсатгич билан мамлакат Ғарбий Европада энг пастки ўринда турибди.
Кўпгина австрияликлар вакциналарга шубҳа билан қарайди. Парламентдаги “Озодлик” партияси аҳолининг гумонларини кўллаб-қувватламоқда.
Уч ҳафта олдин коронавирус юқтирганлар сони рекорд даражага етгани сабабли, ҳукумат карантин қоидаларини кучайтириб, локдаун эълон қилди.
Қайд этиш жоизки, Европа иттифоқига аъзо давлатлар орасида Австрия биринчи бўлиб COVID-19 га қарши эмланишни мажбур қилди.
“Биз эмланмаган фуқароларни жазоламоқчи эмасмиз, уларни эмлашга ишонтирмоқчимиз”, дейди Австрия Евроиттифоқ масалалари ва Конституциявий ишлар вазири Каролин Эдтстадлер 9 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Вольфганг Муекштейн билан бўлган матбуот анжуманида.
Парламент томонидан тасдиқланиши кутилаётган вакциналаш муддати 1 февралда бошланиб, 2024 йил январь ойигача давом этиши керак.
Соғлиқни сақлаш вазири Вольфганг Муекштейнга кўра, мажбурий эмлашда Марказиш эмлаш реестрида рўйхатдан ўтган ҳомиладор аёлларга, тиббий сабабга кўра эмлана олмайдиган шахслар ва олдинги олти ой ичида COVID-19 дан тузалиб кетган фуқароларга имтиёзлар берилади. Улар ҳар уч ойлик интервал билан текширилади.
Биринчи чеков санаси 15 март бўлиши белгиланди.
Фаррух Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь