Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади
Жамият
−
20 Декабрь 2022
9723Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.
“Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради.Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади.
Энди ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради.
“Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади. Ўйлайманки, бундай ёндашув адолатли бўлади.
Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради.Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади. Ҳар бир вазирнинг сиёсий мақоми, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилади. Бунга мос равишда жавобгарлиги ҳам кучайтирилади. Уларга аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун етарли ваколат ва маблағ берилади. Вазирликлар фаолиятида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон бўлади”, дейди Президент.
LiveБарчаси