Вазирлик Мирзамаҳмудовнинг ишдан кетиши билан боғлиқ чигалликка изоҳ берди

Жамият

image

Бугун, 5 ноябрь куни 2018 йил июнидан “Ўзатом” агентлигини бошқариб келаётган Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг лавозимдан кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзатом” агентлиги директори лавозимидан озод қилинмаган.       

“Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг “Ўзатом” агентлиги директори лавозимидан озод қилингани тўғрисида янглиш ва бир томонлама маълумотлар тарқатилди. 

Таъкидлаш жоизки, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4876 сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом”агентлиги бош директори лавозимидан озод этилган. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4142- сон қарори 2-бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4875 сонли қарори билан “Вазирнинг биринчи ўринбосари – “Ўзатом”агентлиги бош директори блокидан ”Ўзатом”агентлиги бош директори сўзлари чиқариб ташлангани билан боғлиқ”, дейилади вазирлик Матбуот хизмати берган хабарда.

Шу билан бирга Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзатом” агентлигининг бош директори ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси лавозимларида ўз фаолиятини давом эттираётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзатом”

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг