Француз суди Озарбайжон манфаати учун “дўстлик хартияси”ни бекор қилди

Олам

image

Франция суди маҳаллий ҳокимият органлари ва Тоғли Қорабоғдаги сепаратистик тузум идоралари билан тузилган “дўстлик хартияси”ни бекор қилди.

Валь-д'Уаз департаменти маъмурий суди Арнувил шаҳри ва Тоғли Қорабоғдаги арман сепаратистлари ўртасида тузилган “хартия”ни Франциянинг халқаро мажбуриятларини ҳурмат қилмаслиги ва мамлакат ташқи сиёсатига қарши бўлгани учун бекор қилди.

Ҳужжат Арнувил шаҳри мэри Паскал Дол ва Хожавед тумани шаҳар аҳоли пункти раҳбари ўртасида тузилган. Тоғли Қорабоғга ноқонуний борган ва келишув имзолаган шаҳар ҳокимига нисбатан мамлакатнинг ҳудудлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги моддага зид ҳаракат қилиш билан айблов эълон қилинган. Шикоятни кўриб чиққан Валь-д'Уаз департаментининг Сержи-Понтуаз маъмурий суди мэрга қарши қарор чиқарган.

Маълумот учун, 2018 йилнинг октябрь ойида Сент-Этьен шаҳри мэри ва Арнувил муниципалитети раҳбари ноқонуний равишда Тоғли Қорабоғга борган. Мазкур ҳолат бўйича Озарбайжон ТИВ Францияга норозилик билдирган ва расмий нота юборган.

Икки Кавказ мамлакати – Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаро 1988 йилда ҳудудий эътирозлар ортидан келиб чиққан. Арманистон қуролли кучлари собиқ Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ва Озарбайжоннинг етти туманини оккупация қилган ва у ерда этник тозалаш ўтказилган. Бундай сиёсат олиб бориш натижасида, 1 миллион озарбайжонлик ўз ерлари ва уйларидан қувилган. Арманистон Озарбайжоннинг 20 фоиз ҳудудини оккупация қилган.

Қайд этилишича, Арманистон ўзининг оккупацион сиёсати ва этник тозалаш аломатларини яшириш учун эгаллаб олинган ҳудудда Тоғли Қорабоғ Республикасини тузди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг