Вазирлар Маҳкамасида янги тайинлов амалга оширилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятига янги мудир тайинланди.

Ҳукумат қарори билан котибиятга Абдумалик Абдуқодирович Алламуродов раҳбар бўлди.

У бунга қадар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасидаги котибиятнинг аввалги мудири Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made