Вайроналар остида футбол дарвозабонининг жонсиз жасади топилди

Спорт

image

Қаҳрамонмарашда соат содир бўлган зилзила оқибатида баъзи спорт жамоалари аъзолари бедарак йўқолди. “Малатяспор” футбол клубида ўйнаган дарвозабон Аҳмад Аюб Туркаслон вайроналар остидан жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда “Малатяспор” клуби ўз саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, дарвозабоннинг рафиқаси Кубро Туркаслон вайроналар остидан топилган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Аҳмад Аюб Туркаслон 30 соатдан ортиқ вайроналар остида қолган.

Қулаган бинолар остида олиб чиқилган Кубро Туркаслон турмуш ўртоғини қутқариш учун ёрдам сўраб ижтимоий тармоқларга видео жойлаган.

“Аюб, 30 соат давомида вайроналар остида қолмоқда, илтимос ёрдам беринг. Ҳеч қандай тутқич ёки кран йўқ. Вайроналар остидан ҳеч ким чиқара олмайди. Илтимос ёрдам беринг!”, дейди Кубро Туркаслон видеода.

Маълумот учун, Аҳмад Туркаслон 1994 йил 11 сентябрда туғилган. У профессионал фаолиятини 2013 йилда “Ғозиантеп” U-21 жамоасида бошлаган. Аҳмад “Бугсаш”, “Усмонлиспор”, “Бошкент шафақспор” каби жамоалар дарвозасини қўриқлаган. У футболдаги сўнгги ўйинини 2022 йил 8 ноябрь куни “Ушак Спор” жамоасига қарши ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг