Вашингтон Яқин Шарқда ҳаво назоратини кучайтирмоқда

Олам

image

АҚШ сўнгги кунларда Саудия Арабистонидаги “Шаҳзода Султон” авиабазасига жами 6 та E-3C Sentry AWACS узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқарув самолётини жойлаштирди. Бу ҳақда “Flightradar24” авиация ресурси маълумотлари хабар бермоқда. 

Самолётларнинг сўнгги жуфтлиги кеча, 20 февраль куни АҚШдан трансатлантик парвоздан сўнг Саудия Арабистонига етиб келган. 

Хитойнинг “MizarVision” сунъий йўлдош маълумотлари провайдери авиабазадан суратларни эълон қилга. Унда барча олтита самолёт акс этган.

Boeing E-3C самолёти эса ҳаво орқали қўмондонлик ва бошқарув тизимининг асосини ташкил этади. У кенг кўламли ҳаво операцияларини бошқариш, қирувчи самолётлар, ёнилғи қуйувчи танкер самолётлари ва разведка платформаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек юзлаб километр масофадаги душман самолётлари ҳақида эрта огоҳлантириш бериш имкониятига эга. 

“Itamilradar” порталига кўра, минтақага кўплаб жанговар авиация жойлаштирилиши давом этар экан, АҚШ нафақат зарба салоҳиятини оширмоқда, балки жанговар шароитда тўлиқ бошқарув тизимини ҳам шакллантирмоқда. 

Ғарб ОАВ маълумотларига кўра, кўплаб таҳлилчилар AWACS самолётларининг Яқин Шарққа келишини АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий амалиёти учун зарур бўлган сўнгги тизимлардан бири сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг қайси объектларига ҳужум қилиш ёки нималарни нишонга олишни қарор қилмагани, аммо режалар ҳафтанинг охирида амалга оширилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саудия Арабистони “Шаҳзода Султон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг