Вашингтон ҳаво ҳудуди бузилди: Оқ уй қуршаб олинди

Олам

image

Бугун, 26 ноябрь куни АҚШ пойтахти Вашингтон ҳаво ҳудуди бузилди. Пойтахт ҳаво ҳудуди бузилгани ҳақидаги хабардан сўнг Президент қароргоҳи Оқ уй атрофи ўраб олинди. Бу ҳақда “NBC News” хабар берди.

Турли ОАВларда берилган маълумотларга кўра, вазиятни ҳарбий самолётлар назоратга олган. Оқ уйнинг блоклаб қўйилиши 20 дақиқаан сўнг тўхтатилган. Бироқ юз берган ҳодиса тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Оқ уйга кириш-чиқиш тақиқлаб қўйилган, у ердаги журналистлар эса вақтича брифинглар залига кўчирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Оқ уй

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг