“Ваня” циклони: Москвада бир ярим асрдан бери кузатилмаган қор кўчкиси юз берди
Олам
−
15 Декабрь 2023
11198Москвадаги қор кўчкилари 150 йиллик ўлчовлар бўйича рекорд натижага етди. Бу ҳақда RTVI хабар берди.
Москвага Болқондан келган, Украина, Беларусь ва Молдова орқали ўтган жанубий «Ваня» циклони ёпирилди. Шунингдек Россиянинг марказий ҳудудларига кучли қор ёғди. 15 декабрь куни эрталаб пойтахтда қор қопламининг баландлиги бўйича 1919 йилдаги кунлик рекорд янгиланди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, қор ёғиши дам олиш кунларигача бироз пасайиши мумкин.
“Москвада 15 декабрда деярли 150 йиллик мунтазам метеорологик ўлчовлар тарихида кузатилмаган қор кўчкилари бор”, дейди метеорологик станция ходими Тишковец.
У Москвадаги қор баландлиги 1919 йил 15 декабрда ўрнатилган кунлик рекорддан ошиб кетганини қўшимча қилган.
Жумладан, Тушинода қор қопламининг баландлиги – 40 см, Балчугда – 43 см, Москва давлат университети станциясида эса 49 см га етган.
Қор бўронлари туфайли Москвада об-ҳаво бўйича сариқ огоҳлантириш даражаси эълон қилинган. Транспорт департаменти фуқароларга саёҳат қилиш учун жамоат транспортини танлашни тавсия қилмоқда. Кечга яқин пойтахтда тирбандлик 8-9 баллни ташкил қилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси