Ван Гогнинг 134 йиллик асари илк бор оммага намойиш этилади

Маданият-санъат

image

Голландиялик рассом Винсент Ван Гогнинг "Монмартрдаги кўча манзараси" сурати яратилганидан бери биринчи марта оммага намойиш этилади. Бу ҳақда "ARTnews" хабар берган.

Маълум бўлишича, Франция пойтахтидаги Sotheby's кўргазмасида суратнинг намойиш этилиши режалаштирилган, ундан олдин эса у Амстердам, Гонконг ва Парижда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади. 

Хабарга кўра, суратнинг нархи 5-8 миллион еврога баҳоланган. 

"Монмартрдаги кўча манзараси" Ван Гог томонидан 1887 йилда яратилган. 

У 1920 йилдан бери бир оиланинг шахсий коллекциясида сақланиб келинмоқда ва ҳеч қачон оммага намойиш этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ван Гог

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг