Ван Дейк “Ливерпуль”ни тарк этиши мумкин

Спорт

−

image

“Ливерпуль” ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда нидерландиялик футболчи “TNT Sports” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ҳозир гап мен ҳақимда эмас. Кўрамиз. Мен умуман ваҳимага тушмаяпман. Ўйнашда давом этишни ва қилаётган ишимни бажаришни хоҳлайман. Кўрамиз, бу мавсум нималарга олиб келади. Ҳозирча ажойиб вақт ўтказяпман. Агар ҳаммаси шу тарзда давом этса, шундай бўлаверсин. Акс ҳолда, бошқа жойга кетаман. Ҳозирча эълон қиладиган ҳеч нарсам йўқ, аммо бу қандайдир босим ёки стресс остида эканимни англатмайди”,  дейди ван Дейк.

Жароҳати сабабли ван Дейк Нидерландия терма жамоасининг UEFA Миллатлар лигасидаги бўлажак учрашувларини ўтказиб юборади. Ҳимоячининг “Ливерпуль” билан шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.

Маълумот учун, нидерландиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, жами 1270 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ҳисобида гол ва голли узатмалар мавжуд эмас. Шунингдек, ҳимоячи мавсум давомида 3 марта сариқ карточка олди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг