Валиаҳд шаҳзода Баҳрайннинг янги Бош вазири бўлди
Олам
−
12 Ноябрь 2020
3076Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси Салмон бин Ҳамад бин Исо ал-Халифа аввалги ҳукумат раҳбари Халифа бин Салмон ал-Халифа вафотидан сўнг мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинланди.
Бу ҳақидаги фармонни подшоҳ шайх Ҳамад бин Исо ал-Халифа имзолаган.
Аввалроқ, мамлакатнинг собиқ Бош вазири, шаҳзода Халифа бин Салмон ал-Халифа кеча, 11 ноябрь куни эрталаб АҚШдаги клиникада вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, қироллик оиласи аъзосининг вафоти муносабати билан мамлакатда бир ҳафталик мотам эълон қилинди. Қиролликнинг вазирлик ва идоралари ишлари бугун, 12 ноябрдан бошлаб уч кунга тўхтатилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023