Ўзбекистонда вакцина олганлар 14 мингдан ошди
Жамият
−
03 Апрель 2021
3131Кеча, 2 апрель куни, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9211 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Вакцина олганларнинг 3726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.
2 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
• Тошкент шаҳри (2313 нафар),
• Қашқадарё вилояти (1021 нафар),
• Андижон вилояти (783 нафар),
• Тошкент вилояти (740 нафар),
• Наманган вилояти (713 нафар) банд қилди.
Эслатиб ўтамиз,1 апрель куни 5018 нафар фуқаро коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган эди. Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 14 229 нафарга етди.
Иқбол Эргашева
LiveБарчаси