В1 сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида магистратура босқичига ўқишга кириш учун В1 сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. ва бошқалар фуқаро Н.А. нинг ишончига кириб, унга магистратура босқичига ўқишга кириши учун танишлари ёрдамида 1 900 АҚШ доллари эвазига В1 сертификатини олиб беришларини ваъда қилган. Улар олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Фарғона шаҳарларида олий таълим муассасаларига ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланганди. Хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқали пойтахтлик фуқарони мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

В1 сертификати магистратура босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар