Вьетнамдаги тўфонда 7 минг уй зарар кўрди

Олам

image

Вьетнамда “Кадзики” тўфони оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, яна ўн киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Vietnam+” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, табиий офат қарийб 7 минг уйга зарар етказган, 29 минг гектарга яқин шоли майдонларини сув остида қолдирган ва 18 минг дарахтни қулатган.

Ҳукумат хабарига кўра, 331 та электр тармоғи устуни вайрон бўлган ва оқибатда бир неча вилоятлар – Тханьхоа, Нгеан, Хатинь, Тхайнгуен ва Футхо электр таъминотисиз қолган. Ханой кўчаларини ҳам кучли сув босган.

Тўфон 25 август куни Вьетнамнинг шимолий қирғоқларига зарба берган, 26 август тонгида эса заифлашиб, Лаос ҳудудига ўтган. Бироқ синоптиклар шимолий ҳудудларда янги сув тошқинлари ва кўчкилар хавфи борлигини, айрим жойларда 6 соатда 150 миллиметргача ёғин ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Бунгача “Кадзики” Хитойнинг Хайнань ороли жанубий соҳилларидан ўтиб, Санья шаҳридаги жамоат транспорти ва корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам ҳукумати кеча, 25 август куни “Кадзики” тўфони сабабли 586 минг нафар аҳолини эвакуация қилишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вьетнам тўфон Кадзики

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг