Вьетнамда ичида 53 киши бўлган кема чўкиб кетди

Олам

image

Вьетнамда бўронли об-ҳавода Wonder Seas сайёҳлик кемасининг ағдарилиши оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ҳалокат Ханойдан 150 километр узоқликда, мамлакат шимолидаги машҳур сайёҳлик маскани бўлган Ҳалонг кўрфазида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчиларнинг аксарияти пойтахтдан келган вьетнамликлар бўлган.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, қидирув ишларига кучли ёмғир тўсқинлик қилмоқда, бироқ улар аллақачон 11 кишини сувдан қутқаришга муваффақ бўлган. Кемада 48 йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлган.

Бахтсиз ҳодисага тўсатдан юзага келган момақалдироқ ва кучли шамол сабаб бўлган. Қурбонларнинг жасади, жумладан, саккиз нафар бола ҳалокат жойи яқинида топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиянинг Бали ороллари яқинида ичида 60 дан ортиқ одами бўлган KMP Tunu Pratama Jaya пароми чўкиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вьетнам Wonder Seas сайёҳлик кемаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг