Сеулдаги тиқилинчда 151 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Олам

image

Кеча, 29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинчда 151 киши вафот этди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, тиқилинч оқибатида 82 киши жароҳат олган, 151 киши вафот этган . Ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар ҳам бор. Жумладан, Эрон, Ўзбекистон, Хитой ва Норвегия фуқаролари борлиги тасдиқланган.

Шунингдек, Сеул маъмурияти бедарак йўқолганлар бўйича 270 га яқин мурожаат тушганини маълум қилган.

Агентлик хабарига кўра, Итаевон туманида йиллик Хэллоуин байрамига 100 мингдан ортиқ одам йиғилган. Юзага келган тиқилинч оқибатида одамлар бўғилишдан вафот этган.

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл Сеулдаги фожиа муносабати билан миллий мотам эълон қилган ҳамда қурбонлар ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ушбу ҳолат юзасидан терговни Президент ўз зиммасига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг