UZTELECOM ICTWEEK 2025да жаҳон компаниялари билан меморандумлар имзолади

Бизнес

image

Минтақанинг энг йирик технологик форуми – ICTWEEK 2025 доирасида Ўзбекистоннинг етакчи телекоммуникация оператори UZTELECOM жаҳон компаниялари билан қатор меморандумларни имзолади. Ушбу ҳужжатлар дата-марказлар ривожи, “ақлли” ечимлар экотизими ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишни қамраб олиб, мамлакатнинг рақамли трансформация йўлини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

UZTELECOM ва DataVolt: замонавий дата-марказлар соҳасидаги қўшма лойиҳалар

Ҳамкорликдаги илк муҳим қадам сифатида UZTELECOM ва Саудия Арабистонининг замонавий дата-марказлар қурилиши ҳамда улардан фойдаланишда илғор тажрибага эга DataVolt компанияси ўртасида меморандум имзоланди. DataVolt ўз фаолиятида қайта тикланувчи энергия манбалари ва илғор энергия тежамкорлик технологияларига таянган ҳолда, катта ҳажмдаги маълумотлар даврида углерод изини камайтиришга алоҳида эътибор қаратади.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон миллий қонунчилигига ва халқаро стандартларга риоя этишга қатъий содиқлигини, шунингдек, хорижий инвестицияларнинг рақамли трансформацияни тезлаштиришдаги муҳим ролини алоҳида таъкидладилар. UZTELECOM учун бу келишув IT-инфратузилмани кенгайтириш ва экологик барқарор амалиётларни жорий этишнинг янги уфқларини очиб беради.

Tuya Cloud билан альянс: ҳар бир уй ва офис учун ақлли ҳаёт

Шунингдек, халқаро технологик компания Tuya Cloud билан имзоланган келишув ҳам йирик ташаббуслардан бири бўлди. Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда “ақлли уй” ва “ақлли офис” ечимларини ўз ичига олган SMART Life & SMART Living экотизимини ривожлантиришга қаратилган.

Лойиҳа доирасида UZTELECOM SMART Life бренди остида Tuya’нинг сунъий интеллект имкониятларини ўз ичига мужассам этган мобил илова ишга туширилади. Фойдаланувчилар ушбу илова орқали ёритиш тизимлари, иқлим назорати ва хавфсизлик тизимларидан ториб бошқа смарт-ҷиҳозларни ягона интерфейс орқали бошқариш имконига эга бўладилар.

Экотизим кенгайиши: CyberNet AI, BSS ва iToolabs билан янги ҳамкорликлар

Бундан ташқари, UZTELECOM қатор инновацион компаниялар билан ҳам ҳамкорлик шартномаларини имзолади:

  • CyberNet AI – савдо жараёнлари ва мижозларга хизмат кўрсатишни автоматлаштириш учун AI-платформани жорий этиш.
  • BSS (Business Solutions & Services) – корпоратив сектор учун IT-ечимларда тизим интегратори сифатида ҳамкорлик.
  • iToolabs (PBX Cloud) – бизнес учун AI асосидаги булутли ATS, овозли хизматлар ва ечимларни ривожлантириш.

 

“Бу келишувлар – мамлакатимизда рақамли трансформацияни жадаллаштириш йўлидаги стратегиямизнинг муҳим қисмидир. Биз энг илғор жаҳон технологияларини жалб этиб, жисмоний ва юридик шахсларга кундалик ҳаётни қулайлаштирадиган ва бизнес самарадорлигини оширадиган инновациялар тақдим этамиз”,  деди “Ўзбектелеком” АК бошқарув раисидаги тижорат масалалари бўйича ўринбосари Жавлон Исломов.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

UZTELECOM ICTWEEK 2025 DataVolt Tuya Cloud Экотизим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг