UZTELECOM’дан бизнесни ривожлантириш учун махсус қулайликлар!
Бизнес
−
28 Июнь 2021
7520Тадбиркор учун бизнесни ривожлантириш учун вақт ва ресурсларни самарали сарфлаш муҳим омил ҳисобланади. Aгарда Сиз тадбиркор бўлсангиз ва бизнесингиз ривожлантиришда алоқа хизматларидан фойдаланишда бир нечта компанияларга, шартномаларга эътиборингизни қаратишдан чарчаган бўлсангиз, у ҳолда ушбу мақолада сиз вақтни тежашга ёрдам берувчи қимматли маълумотларга эга бўласиз!
Муваффақиятли ишбилармонлар бугунги рақамли бозор иқтисодиёти тадбиркорлардан рақамли технологиялар асосида бизнес юритиш учун алоҳида тартибга эга бўлишни талаб қилишини яхши билишади. Буни англаган UZTELECOM сизнинг бизнесингизни IT ёрдамида бошқариш учун кенг қамровли ечимларни таклиф этади.
Келинг, тартиб билан Компаниянинг сиз учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бир қатор имкониятларини кўриб чиқамиз.
Хизматларни улаш учун онлайн ариза юбориш имконияти. Компания хизматларига уланиш учун сотув офисларига шахсан ташриф буюриши шарт эмас, масалан, симли интернет хизматларига уланиш учун онлайн ариза расмийлаштириш мумкин. Шунингдек, Компания сайтида тариф режангизни, сим-картангизни, рақамингизни ўзгартириш; симли интернет тезлигини ошириш, ҳисобингизни қайта ҳисоблаш, шартномани бекор қилиш, қўшимча хизматларга уланишга ва ўчиришга ўчириш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш учун онлайн ариза қолдиришингиз мумкин.
Тариф режаларининг қулай тўплами. Компания тариф режаларининг асосий қисми ҳажмига қараб маълум бир бизнес тури учун мўлжалланган. Бундан ташқари, кичик бизнес вакиллари жисмоний шахслар учун мўлжалланган симли Интернет тариф режаларига уланиш имкониятига эга. Бугунги кунда кичик бизнес юридик шахс ташкил қилмасдан хусусий тадбиркорлик асосида фаол ривожланиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, компания, ушбу тоифадаги мижозлар учун жисмоний шахслар учун мўлжалланган симли Интернет хизмати тарифларига уланишнинг мутлақ ҳуқуқини тақдим этади. Бу кичик корхоналарга юқори тезликдаги Интернет хизматларини сезиларли даражада тежашга имкон беради ва харажатлар рентабеллигини оширади.
Мобил алоқа абонентлари учун махсус фойдали “MILLIY BIZNESS” тарифлар серияси – сизга мослашувчан чегирмалар тизимини тақдим этади. UZTELECOM’нинг симли Интернет хизматига уланишда улар мобил алоқа хизматлари учун 10 – 20 фоиз чегирмалар амал қилади. UZTELECOM тадбиркорлар учун махсус мобил алоқа хизматларига янги, қулай ва фойдали “MILLIY BIZNESS” тарифларини жорий этди.
“Виртуал офис” хизмати мижозларингизга қизиқтирган маълумотларни тақдим этишга, мижозларингиздан автомат равишда овозли хабарларни ёки факсларни юборишга, кирувчи қўнғироқларни бошқага йўналтиришга, бир нечта ходимларни рақамга улаб, кутиш вақтини қисқартиришга ёрдам беради. Бунда Сиз ўз бизнесингизнинг нозик томонларини биладиган ва куннинг исталган вақтида иш вазифаларини тўғри бажаришга қодир бўлган, офисдан ташқарида ёки дам олаётганингизда ҳам ишлайдиган ноёб ёрдамчига эга бўласиз.
Чиройли виртуал рақамни брон қилиш хизмати ёрдамида сиз ўзингиз ёқтирган рақамни брон қилишингиз мумкин. Ушбу хизмат республикамизнинг барча ҳудудлари учун амал қилади. Ушбу ҳаволадан фойдаланиб, чиройли ва эслаб қолиш осон бўлган рақамни танланг.
Aрзон нархларда лимитсиз телефония тариф режаси билан ҳисобингизда дақиқалар ёки пул тугаб қолишидан хавотир олмаслигингиз мумкин. UZTELECOM маҳаллий телефония учун ойига атиги 40 минг сўмлик ноёб Лимитсиз тариф режасини таклиф этади. Дақиқалар ва чекловлар ҳақида ўйламасдан, бизнесни ривожлантириш масалаларини ҳал қилинг.
1155 Call – маркази. Тадбиркорлик ишнинг тўхтаб қолишига тоқат қилмайди ва ҳар бир дақиқа молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини англаган ҳолда, Компанияда Б2Б абонентлари учун махсус 1155 қисқа рақамли call-маркази фаолият юритади. Ушбу рақам орқали махсус тайёрланган оператор-муҳандислар мижозларга хизмат кўрсатишади. Call-марказ ходимлари мижозларнинг ҳар қандай саволларига зудлик билан тўлиқ жавоб беришади, улар навбат кутишларсиз мижозларнинг саволлари ва муаммоларини ҳал қилишади.
UZTELECOM сизга бизнесингизни рақамли қилишга ёрдам беради!
UZTELECOM – Миллий оператор!
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Техник қўллаб-қувватлаш
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси