“Ўзсаноатқурилишбанк” коронавирусдан вафот этган ходимининг оиласига таъзия билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Навоий вилояти филиали бошқарувчиси ўринбосари Хуршид Шабонов коронавирусга чалингани, кўрсатилган муолажалар фойда бермай, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

"Ўзсаноатқурилишбанк" раҳбарияти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди. 

“Ўзсаноатқурилишбанк” раҳбарияти жонкуяр ходим, меҳрибон ота, ғамхўр фарзанд Хуршид Искандарович Шабоновнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади таъзияда. 

Маълумот ўрнида, Шабанов жорий йилнинг 2 июль COVID-19 инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик тасдиқланган. Бемор шу куннинг ўзида Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. 

Бундан ташқари беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. Хавф – III, семизликнинг  1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. Шунингдек, бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган ҳамда мутахассислар томонидан консультация қилиниб, даволаш жараёни тегишли мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

Шунга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими мутахассислари томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермаган ҳамда биологик ўлим қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзсаноатқурилишбанк

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг