ЭНДИ ҲАММАСИ БИР JOYDA!
Бизнес
−
08 Май 2020
14388Ўзсаноатқурилишбанк янги JOYDA мобил иловасини ишга туширди.
Биз бугунги кун мобил илова фойдаланувчилари талабига монанд ёрқин ва қизиқарли маҳсулот яратишга ҳаракат қилдик, – дейди Банк Бошқарув Раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов. – JOYDA – янги авлод вакиллари тилига мос, енгил услуб ва замонавий дизайн билан тақдим этилмоқда. Илова номи ҳам банк хизматлари, ҳам товар ва маҳсулотлар хариди бир жойда эканлигини ифодалайди.
Эндиликда мижоз JOYDA иловаси маркетплейсидаги исталган товарни ҳеч қандай ҳужжатларсиз харид қилиб, пулини бўлиб тўлаш имконига эга бўлади. Бунда банк кредити онлайн расмийлаштирилиб, товарлар кўрсатилган манзилга бир иш куни ичида бепул етказиб берилади.
Мазкур хизматдан барча тижорат банклари мижозлари фойдаланишлари мумкин. Илова орқали амалга ошириладиган ҳар бир харид учун Банк алоҳида совға – Visa Gold картаси ва маҳсулот суғуртасини ҳам етказиб беради.
JOYDA билан анъанавий банк хизматларидан ҳам одатдагидек фойдаланиш мумкин. Онлайн омонатларни расмийлаштириш, пластик картадаги пул маблағларини бошқариш, уни зарур ҳолатда тезда блокка тушириш, карталараро ўтказмаларни амалга ошириш (бунда, Ўзсаноатқурилишбанк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия тўлови – 0%, бошқа банкларнинг карталарига эса – 0,5%) шулар жумласидандир.
Иловада махсус чат орқали мутахассисга мурожаат қилиш ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, JOYDA орқали сотиб олинган товарлар ҳозирча фақат Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб берилади. Яқин орада бошқа ҳудудларда ҳам етказиб бериш йўлга қўйилади.
JOYDA иловасини юклаб олиш учун:
Қўшимча маълумотлар учун:
Колл-марказ - +998-71-200-43-43
Телеграм-бот - @sqbsupport
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси