“Ўзсаноатқурилишбанк” янги хизмат турини йўлга қўйганини эълон қилади

Реклама 5323
image

Жорий йил 16 июлдан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ рақамли трансформация стратегияси доирасида банк мижозларига JOYDA мобил иловаси орқали “Золотая корона” пул ўтказмаларини тўғридан-тўғри қабул қилиш имконини берувчи янги хизматни жорий этмоқда.

Эндиликда мижозларга юборилган пул маблағлари “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Visa карталарига бир зумда тушади ва исталган вақтда банк кассаларида ечиб олиниши ёки JOYDA иловасининг ўзида Uzcard ёки HUMO картасига миллий валютага конвертация қилиниши мумкин.

Карантин талабларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида банк “Золотая корона” пул ўтказмаларининг доимий олувчилари учун VISA карталарини чиқариш ва уларни мижоз уйига етказишни ҳам йўлга қўяди. Шу билан бирга мижозларга пул ўтказмаларини карталарга мустақил равишда тушириш ҳамда маблағларини исталган банкнинг терминал ва банкоматларида ечиб олиш ўргатилади.

Келгусида барча пул ўтказмалари турларини JOYDA мобил иловасида бирлаштириш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу мижозларга трансчегаравий пул ўтказмаларини биргина иловадан фойдаланган ҳолда кечаю-кундуз қабул қилиш ва юбориш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, бир томондан товар ишлаб чиқарувчилар ва савдо ритейлерларни, иккинчи томондан эса уй хўжаликларини бирлаштирувчи JOYDA электрон савдо майдончаси (маркетплейс) жорий йилнинг май ойи бошида ишга туширилган бўлиб, йил охиригача унинг фойдаланувчилар сони 300 мингга етиши кутилмоқда.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3
Теглар
t
×