Ўзсаноатқурилишбанк 100 миллион AҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

Бизнес

image

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзсаноатқурилишбанк умумий қиймати 100 миллион AҚШ доллари бўлган 5 йиллик халқаро облигацияларни хусусий жойлаштиришни якунлади. 

Мазкур транзакцияда инвестор сифатида Халқаро молия корпорацияси, Aвстрия тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Германия тараққиёт молия институти ҳамда ташкилотчи банк сифатида Франциянинг “Societe Generale” банки иштирок этди.

Жалб қилинган инвестицияларнинг асосий қисми “яшил” лойиҳалар, жумладан, энергия самарадорлигини ошириш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, “яшил” қурилиш, қайта тикланадиган энергия ҳамда сувни тежашга оид лойиҳалар, шунингдек кичик ва ўрта бизнес ҳамда аёллар тадбиркорлигини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ушбу транзакция Президентимизнинг шу йил 31 июлдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилди. Ҳужжатда Банк томонидан жорий йил якунига қадар капитал бозорларида 100 миллион долларлик “яшил” облигацияларнинг чиқарилиши ва жойлаштирилиши белгиланган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзсаноатқурилишбанк 2019 йилда Ўзбекистон тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб халқаро қарз бозорига чиққан. Унда Банк томонидан Лондон фонд биржасига 300 миллион долларлик еврооблигациялар жойлаштирилган.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг