ЎзМУда янги бакалавриат таълим йўналиши очилади

Жамият

image

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Дзюдо ва спорт фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қабул қилинган қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари негизида Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилади.

Белгиланишича, дзюдо мактаблари фаолияти дзюдо бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади.

Дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати 7 йил этиб белгиланади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича “Болалар учун дзюдо” дастури ва мактабгача таълим ташкилотларида “Мактабгача дзюдо” лойиҳаси жорий қилинади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Дзюдо ва спорт фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Унда “Дзюдо ва спорт фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши бўйича 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари доирасида қабул квоталари белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг