ЎзЛиДеП аҳоли пунктларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш тарафдори
Жамият
−
24 Октябрь
1183“Шўртан” газ кимё мажмуасида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тадбирда воҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари, жамият ишчи-хизматчилари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда ЎзЛиДеП лидери Актам Ҳайитов камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги, тўкис ҳаётини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни замон талабларига мослаштириш, ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитларни яратиш борасида партия сайловолди дастурида устувор вазифалар белгиланганини қайд этди.
Шунингдек, тадбирда таъкидланганидек, туман марказларидан ҳар бир қишлоққача 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қуриш, аҳоли пунктларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакат тараққиёти ва аҳоли турмуш тарзини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув иштирокчилари партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш бўйича таклиф ташаббуслари мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
LiveБарчаси