“Ўзлари айблади, ўзлари қийноққа солди”. Медведев санкцияларни инквизицияга қиёслади

Олам

image

Ғарб дунёсининг Россия давлати, иқтисодиёти ва бизнесига қарши жорий санкциялари бидъатчиларга қарши курашган ва солиҳлари номақбул католик черковининг Муқаддас инквизиция усулларини эслатади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сўз юритди.

“Ғарб дунёсининг Россия давлати, иқтисодиёти ва бизнесига қарши жорий санкциялари “Inquisitio Haereticae Pravitatis Sanctum Officium” усулларини эслатади. Уларнинг ўзлари айблади, ўзлари қийноққа солди, ўзлари ҳукм чиқарди, бидъатчини ўзлари ёқиб юборди. Эътироз билдирадиганларни йўқ қилиб, уларнинг олтинлари, кўчмас ва бошқа мулкларини ўзлаштириб, очиқ талон-тарож қилди. Бундай ҳолларда тез-тез содир бўлганидек, маънавият масалалари улкан кучга эга "солиҳларни" қизиқтирадиган охирги нарсадир”, дейди Дмитрий Медведев.

Унинг таъкидлашича, “дўстона” давлатлар расмийлари ва ЕИ бюрократлари “ёмон” давлатга мансублик тамойили асосида россиялик тадбиркорларга қарши санкциялар қўллайди. Улар айбни тасдиқловчи далиллар келтирмайди, балки “жодугарлик”, яъни ҳокимият билан боғлиқлик гумонларидан фойдаланади. Гувоҳлар “Буюк Инквизитор” - АҚШ ва Европа мамлакатлари. Бундан ташқари, Россия бизнеси адвокат олиш ҳуқуқига эга эмас. Натижада инквизиторнинг сўзлари туфайли барча мол-мулк музлатилди ва у томонидан тайинланган шахслар фойдасига мусодара қилинди.

Сиёсатчига кўра, айни пайтда, замонавий Ғарб давлатларининг суд тизими инквизиция судидан фарқли ўлароқ, санкциялар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилганларнинг хатоларини тузатиши мумкин.

“Сем амаки ва эски Европанинг суд ҳамда ҳуқуқий асосларини бузиш сиёсатчиларга кўринадиган даражада осон эмас. Ҳатто ўнгни тўхтатиб, онгга соя соладиган русофобия касаллигига қарамай”, деди у.
 
Медведев Ғарб ҳукуматлари Россия бизнесига эгалик ҳуқуқини бекор қилиш истаги туфайли судларда кўпроқ даъволарга дуч келишларини ваъда қилди. У судлар ишларни адолатли кўриб чиқишига умид билдирди.

Маълумот учун, АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва бошқа давлатлар февраль ойи охирида Украинадаги ҳарбий амалиёт фонида Россияга қарши санкциялар жорий қила бошлади. Молиявий ва ҳарбий-саноат соҳаларидаги ўнлаб Россия компаниялари ва олигархлар чекловлар остида қолди.

Март ойи бошида АҚШ Президенти Жо Байден россиялик олигархларнинг жиноятларини тергов қилиш бўйича гуруҳ ташкил этилишини эълон қилди. У Америка ва Европа расмийлари “йўл-йўлакай орттирилган бойлик” ортидан келишлари, яхталари, ҳашаматли уйлари, шахсий самолётларини тортиб олишлари ҳақида огоҳлантирди.

Эртаси куни АҚШ 19 нафар тадбиркор ва мансабдор шахслар ҳамда уларнинг 47 нафар оила аъзоларига нисбатан санкциялар киритди. Оқ уй чекловларга сабаб сифатида “Президент Владимир Путиннинг Украинага шафқациз бостириб киришида уни қўллаб-қувватлагани”ни келтирди.

АҚШ “Транснефть” раҳбари Николай Токарев, Борис ва Аркадий Ротенберглар, “Ростеc” раҳбари Сергей Чемезов, ВЭБ.РФ раҳбари Игорь Шувалов, Евгений Пригожин, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов ҳамда уларнинг бир қатор компаниялари ва қариндошларининг активларини музлатиб қўйди. 

9 март куни Европа Иттифоқи 14 нафар россиялик тадбиркор ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан чекловлар жорий қилди. Кейинчалик Буюк Британия ҳам қўшимча санкциялар киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг