“Ўзкимёсаноат”нинг собиқ бошлиғи компанияга яна раҳбар бўлди
Жамият
−
05 Декабрь 2024 5327 1 дақиқа
Одил Шукурович Темиров “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Одил Темиров 2023 йил 4 июлдан буён “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
“Ўзкимёсаноат” бошқаруви раиси лавозимида шу кунга қадар 2023 йилнинг май ойидан буён Темур Расулович Муҳаммаджонов фаолият юритиб келаётганди.
Маълумот учун, Одил Темиров 1977 йилда туғилган. Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Шўртангаз” газ-саноат бошқармаси конденсатни барқарорлаштириш цехи кузатувчилигидан бошлаган. 1999-2017 йилларда Шўртан газ кимё мажмуаси, Uzbekistan GTL қўшма корхонасида ишлаган. У 2019 йилда ҳам бир йил давомида “Ўзкимёсаноат”ни бошқарган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь