Ўзингдан чиққан балога... Наманганда 7-синф ўқувчиси уйидан 65 минг доллар “ухлатди”

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мактаб ўқувчиси ўз уйидан 65 минг АҚШ долларини ўмарди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил август ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган набираси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 13 ноябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2971

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг