UzIMEI тизими Ўзбекистонни орқага тортяпти – Жаҳон банки эксперти
Технология
−
30 Январь 2022
21041UzIMEI тушунарсиз бюрократик тизим бўлиб, Ўзбекистонни олдинга эмас, балки орқага тортаётган сиёсатлардан биридир. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж ўзбекистонликлар учун ортиқча харажат ва мураккабликлар туғдираётган UzIMEI ҳақида шундай фикр билдирди.
ЖБ мутахассисига кўра, UzIMEI Ўзбекистонда якунига етмаган телекоммуникация ислоҳотларининг мамлакат трансформациясини ушлаб турганини эслатади.
“Мобил телефонларни самарали рўйхатдан ўтказиш ва “қора бозор” муаммосини ечиш бўйича хорижий давлатлардан кўпгина нарса ўрганиш мумкин”, дейди Нагараж ҳозирги UzIMEI тизими Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, мамлакатда 30 кундан ортиқ бўладиган чет элликлар учун бошоғриқ эканини таъкидлаб.
Бундан ташқари, экспертга кўра, UzIMEI нафақат бюрократик тўсиқ ва мижозларга қайишмайдиган тизим, балки янги технологиялар ва IOT (The Internet of things)ни кенг жорий этишга тўсқинлик қилади. Ваҳоланки, IOT иқтисодиётнинг етакчи соҳаларида, хусусан, қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни оширишга хизмат қилади.
“Яна давом эттиришим мумкин, аммо бу шунчаки менинг ҳар йиллик умидим пучга чиқиши намунасидир. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва унинг салоҳияти борасида умидим катта. Ўтган қисқа муддат ичида жуда кўп нарса ўзгарди. Шунинг учун ҳам UzIMEI тизими жуда хафа қилади. худдики кичик чивин шунча азоб беради.
Бу менинг ҳар йиллик ниятим, ўтинчим: телекоммуникация ислоҳотлари ниҳоят якунига етсин, телефонларни рўйхатдан ўтказиш силлиқ, содда ва Ўзбекистонда мулоқотга салбий таъсир кўрсатмайдиган тизимга айлансин”, дейди Жаҳон банки эксперти Винаяк Нагараж.
Маълумот ўрнида, республика худудида мобил қурилмаларни IMEI-кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш тизими Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 778-сон қарорига мувофиқ жорий қилинганди. Шунингдек, мобил қурилманинг IMEI-коди рўйхатдан ўтган-ўтмаганини текшириш uzimei.uz сайти орқали амалга оширилиши белгиланган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь