Ўзил майдонда кўрган қўрқинчли тушини эслади
Спорт
−
25 Март 2023
14248Яқинда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган “Реал”нинг собиқ футболчиси Месут Ўзил Испаниядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
“Ўйлашимча, мен “Эль-Класико” авжига чиққан вақтда, “Реал” ва “Барселона” клублари ўз тарихидаги энг яхши даврни ўтказаётганда, Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Барселона”га қарши майдонга тушганман. Моуриньо Гвардиола, Роналду-Месси қарама-қаршилиги ҳамманинг ёдида бор. Ҳозир “Эль-Класико” олдинги шиддати ва ҳаяжонини йўқотди, кейинчалик “Барселона” устидан қозонилган ғалаба худди оддий ҳолатдек туюла бошланди. 2010 йилда 0:5 ҳисобида “Барселона”га мағлуб бўлиш – майдонда кўраётган қўрқинчли тушга ўхшарди. Мен “Реал”да кўп ўйин ўтказдим, кўплаб дербиларда иштирок этдим, лекин менимча, ҳеч қайси ўйин “Эль-Класико”га тенг бўла олмайди”, дейди Ўзил.
2010 йилнинг ёзида 21 ёшли Месут Ўзил “Вердер”дан 15 миллион евро эвазига “Реалга ўтганди. Немис ярим ҳимоячиси Испанияда учта совринни қўлга киритди: чемпионат бош соврини (2012), Испания кубоги (2011) ва суперкубоги (2012).